Davlat xaridlari bo'yicha o'tkazilgan uchrashuv

Маълумки, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда давлат харидлари тизимининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда уни янада такомиллаштириш ҳисобига давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Самарқанд вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасида вилоятимизда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Гулнора Раҳимова бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 10 июлида имзоланган “ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНДА КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ИШТИРОКИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги ПҚ-249 сонли қарори билан давлат харидлари тизимига киритилаётган янгиликлар, тадбиркорларга яратиладиган қулайликлар ва мазмун моҳияти бўйича тушунчалар берилди.